Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари Душанбеда музокаралар ўтказди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i34452-Ўзбекистон_ва_Қирғизистон_бош_вазирлари_Душанбеда_музокаралар_ўтказди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Душанбеда бўлиб ўтаётган МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси доирасида Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкали Абилгазиев билан учрашди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
(last modified 2018-08-22T17:55:22+00:00 )
июн 02, 2018 11:49 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон
    Ўзбекистон ва Қирғизистон

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Душанбеда бўлиб ўтаётган МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси доирасида Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкали Абилгазиев билан учрашди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.

Дарё.уз сайтига кўра,  Абдулла Арипов ва Муҳаммадкали Абилгазиев икки давлат раҳбарлари томонидан ҳукуматлар олдига қўйилган асосий вазифалардан бири мамлакатлар ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажмини 500 миллион долларга етказиш эканлигини қайд этди.

Бош вазирлар чегара ҳудудлардаги ҳокимлар ва раҳбарлар янада мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиши борасида келишиб олди.