июн 06, 2018 13:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон иқтисодиёти
    Ўзбекистон иқтисодиёти

2018—2019 йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти Европа ва Марказий Осиёдаги ўртача кўрсаткичдан тезроқ ўсиб боради. Бу ҳақда Жаҳон банкининг 2018 йил июнь ойи бўйича «Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари» ҳисоботида эълон қилинди, деб хабар беради Spot.

2018—2019 йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиш суръати тегишли равишда 5 ва 5,1 фоизни ташкил этади. Бу 2018 йилда Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги ўртача кўрсаткичдан 3,2 фоизга ва 2019 йилда 3,1 фоизга кўп демакдир», — дейилади банк томонидан тақдим этилган маълумотларда.

Банк таҳлилчиларининг фикрича, хом ашё ресурслари истеъмолининг камайиши бўйича узоқ муддатли истиқболдаги прогноз, даромадлари хом ашё товарлар экспортига боғлиқ бўлган ривожланаётган мамлакатларнинг учдан икки қисми учун муаммо яратиши мумкин.

Ҳисобот муаллифлари сиёсатчиларни узоқ муддатли иқтисодий ўсиш истиқболларини яхшилайдиган ислоҳотларни амалга оширишга чақирмоқда.

«Илмий-техник соҳадаги тезкор ўзгаришлар профессионал тайёргарликни рағбатлантириш ва савдо-сотиқ рақобатбардошлиги ҳамда савдо очиқлигини оширишнинг муҳимлигини аниқ кўрсатмоқда», — дейилади ҳисоботда.

Ёрлиқ