Ташқи ишлар вазирлиги бошқа бинога кўчиб ўтмоқда
июн 19, 2018 10:06 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бошқа бинога кўчиб ўтмоқда. Бу ҳақда муассаса расмий хабарида айтилади.
«Ташқи ишлар вазирлигининг бошқа бинога кўчиб ўтиши муносабати билан ТИВнинг интернетдаги расмий манбаларида узилишлар бўлиши мумкин», — дейилади хабарда.
ТИВ, хусусан, ўз веб-саҳифаси, Facebook’даги саҳифаси, YouTube’даги каналида узилишлар кузатилиши ҳақида интернет манбалари меҳмонлари ва ОАВлар вакилларини огоҳлантирди.