Хитой компанияси Ўзбекистонда озиқ-овқат хабини барпо этади
(last modified Mon, 18 Jul 2016 09:52:57 GMT )
июл 18, 2016 14:52 Asia/Tashkent
  • Хитой компанияси Ўзбекистонда озиқ-овқат хабини барпо этади
    Хитой компанияси Ўзбекистонда озиқ-овқат хабини барпо этади

Хитойнинг Xinjiang Silu Changlong Investment Co., Ltd фирмаси Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида озиқ-овқат транспорт-логистика марказини барпо этишни режалаштирмоқда, дея хабар берди Кун сайти.

Айни вақтда, Хитой компанияси Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлиги кўмагида мазкур лойиҳа устида ишламоқда.

Лойиҳа доирасида, замонавий логистика маркази, мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлашга мўлжалланган иккита корхона, бундан ташқари картон ва пластик идиш ҳамда қутиларни ишлаб чиқарувчи қувват ташкил этилади.

Лойиҳа, шунингдек, замонавий иссиқхона ва интенсив боғларни яратиш, MAN автомузлатгичларни харид қилишни кўзда тутади.

Компания раҳбари Тиан Жан Нан сўзларига кўра, хорижий сармояларнинг умумий миқдори 28,7 млн долларни ташкил этади.

Лойиҳа тўғридан-тўғри сармоя киритиш ва ХХР Эксимбанки кредитлари ҳисобига амалга оширилади.

Марказ томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотларнинг барчаси хорижга экспорт қилинади.

Ёрлиқ