ФВ Вазирлиги: Заруратсиз кўчага чиқманг!
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i36109-ФВ_Вазирлиги_Заруратсиз_кўчага_чиқманг!
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 44-45 гача кўтарилиши боис аҳолини кўп миқдорда ичимлик суви истеъмол қилиш, заруратсиз кўчага чиқмасликка чақирди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
июл 08, 2018 09:53 Asia/Tashkent
  • ФВ Вазирлиги:  Заруратсиз кўчага чиқманг!

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 44-45 гача кўтарилиши боис аҳолини кўп миқдорда ичимлик суви истеъмол қилиш, заруратсиз кўчага чиқмасликка чақирди.

Ўзгидромет маълумотига кўра, 2018 йил 7-10 июл кунлари Ўзбекистонга Эрондан қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво Туркманистон орқали кириб келмоқда.

“Шу муносабат билан, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳавонинг кундузги ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага ошиб, 40-43 даражани ташкил этади”, - дейилади хабарда.

ФВВнинг билдиришича, 7-10 июл кунлари республиканинг тоғ ва тоғ олди минтақаларида ҳаво ҳароратининг ошиши муносабати билан Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан глясиял (музликнинг эриши натижасидаги) сел келиши мумкин.