Қалбаки сўм пулларни ўтказмоқчи бўлганлар қонун олдида жавоб берди
(last modified Sun, 12 Aug 2018 07:41:02 GMT )
август 12, 2018 12:41 Asia/Tashkent
  • Қалбаки сўм пулларни ўтказмоқчи бўлганлар қонун олдида жавоб берди
    Қалбаки сўм пулларни ўтказмоқчи бўлганлар қонун олдида жавоб берди

Жорий йилнинг 7 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Бектемир туман суди биносида Б. Утамуродов раислигида очиқ суд мажлиси ўтказилди.

Унда айбланувчи Б. И., Ф.А. устидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 176-модда (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 2-қисми “в” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган ҳолда), Ш.И. устидан 241-модда (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) 2-қисми (оғир ёки ўта оғир жиноятларни олдиндан ваъда бермасдан яшириш) жиноят иши кўриб чиқилди.

Маълум бўлишича, судланувчи Ф.А. жиноий шериги Б. И. билан тил бириктирган ва 6 февраль куни Қўйлиқ марказ 2-шоҳ бекати олдида сигарет сотувчи аёлдан 1 дона “HD Kent”сигарети ва 1 дона носвой харид қилган. Табиийки, пулларни қалбаки пулда тўлаган. Гумонланувчилар воқеа жойида қўлга олинган. Ўша жойда текширилганда 27 дона 50 минг сўмлик купюралар аниқланган. Бу купюралар экспертиза натижасида қалбакилиги аниқланган. 

Қалбаки пулларнинг қандай уларнинг қўлига тушиб қолди? Гап шундаки, Б. И. шу йилнинг 22-23 январ кунлари кечаси соат 24-00 лар чамасида ариқ чеккасида ётган маст одамни кўриб қолган. Бу одамнинг қўл сумкаси (барсеткаси)ни олган ва ичидан шу пуллар чиққан.

Уларнинг танишлари бўлган Ш.И. эса юқоридаги айбланувчи шахсларда қалбаки пуллар борлигини била туриб, бу оғир жиноят ҳақида ҳеч кимни хабардор қилмаган. 

Суд, судланувчи Б. И. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 176-модда 2-қисми “в” бандива Жиноят Кодекси 60-моддаси (бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш), 61-моддалари (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) билан 5 (беш) йил 4 (тўрт) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди. 

Судланувчи А.Ф. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 176-модда 2-қисми “в” банди билан 5 (беш) йил ва Жиноят Кодекси 60-61-моддалари билан 5 (беш) йил 1 (бир) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Судланувчи И.Б. га нисбатан Жиноят Кодексининг 241-моддаси 2-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Аммо, 2018 йил 10 февралдан 2018 йил 7 августгача 5 ой 27 кун қамоқда сақланган кунларини ҳисоблаб жазодан айириб ташлади. Натижада 1 (бир) йил 6 (олти) ой 9 (тўққиз) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилди. 

Қалбаки пул ишлаб чиқарувчилар кимлар эканлиги эса ҳали аниқланмаган.

Ҳукмдан норози тарафлар шикоят ёки протест билдиришга ҳақлилиги тушунтирилди.