Толибон гуруҳи намояндаларининг Ўзбекистон расмийлари билан учрашувлар
Ўтган ҳафта Тошкентга ташриф буюрган Доҳадаги (Қатар) «Толибон» сиёсий ҳаракати идораси Шир Муҳаммад Аббос Станизай расмийлар билан Афғонистонда амалга оширилган инфратузилма лойиҳаларининг хавфсизлигини муҳокама қилди.
Бу ҳақда Афғонистон сулҳи бўйича олий кенгаши маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, томонлар Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш, хорижий қўшинларни мамлакатдан олиб чиқиш, шунингдек, хавфсизликни, жумладан, электр узатиш линиялари ва темир йўллари барпо этилаётган туманларда таъминлаш бўйича масалаларни муҳокама қилди.
Учрашувда ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев иштирок этди.
Толиблар делегацияси 7-10 август кунлари Ўзбекистонда бўлди. Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизматига кўра, «учрашувда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнининг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди».
Ўзбекистон 2010 йилда Афғонистоннинг «Ҳайратон-Мозори-Шариф» участкасида 75 километр узунликдаги темирйўлни ишга туширди. Ушбу лойиҳанинг давоми сифатида «Мозори-Шариф-Қобул-Қандаҳор-Ҳирот» йўналиши бўйлаб 2000 км. узунликдаги темирйўлни қуриш режалаштирилмоқда.
Ҳиндистон, Хитой, Эрон ва Покистонга чиқиши мумкин бўлган, Европадан Трансафғон транспорт йўлагининг темир йўл аналогини яратиш имконини берувчи лойиҳанинг умумий қиймати тахминан 3 миллиард долларни ташкил этади.