Ўзбекистон ва Франция таълим соҳасида ҳамкорлик бўйича дастурни имзолайди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i37220-Ўзбекистон_ва_Франция_таълим_соҳасида_ҳамкорлик_бўйича_дастурни_имзолайди
Ўзбекистон ва Франция 2019—2021 йилларда халқ таълими ва мактабгача таълим соҳаларида ҳамкорлик бўйича мақсадли дастурни имзолаш ниятида. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегациянинг Франция халқ таълими вазирлиги раҳбарияти билан музокаралари давомида маълум бўлди, дея хабар беради «Podrobno.uz».
(last modified 2018-08-25T05:14:06+00:00 )
август 25, 2018 10:14 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Франция
    Ўзбекистон ва Франция

Ўзбекистон ва Франция 2019—2021 йилларда халқ таълими ва мактабгача таълим соҳаларида ҳамкорлик бўйича мақсадли дастурни имзолаш ниятида. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегациянинг Франция халқ таълими вазирлиги раҳбарияти билан музокаралари давомида маълум бўлди, дея хабар беради «Podrobno.uz».

Дарё.уз сайтига кўра, учрашув чоғида, жумладан, мактабгача таълим соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, Ўзбекистондаги махсус мактаблар ва француз тили дарслари соатини кўпайтириш, шунингдек, ўқув материаллари, қўлланмалар ва мультимедиа дастурларини ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришилди.

Музокаралар давомида француз тили ва маданияти марказларини ташкил этиш, икки давлат таълим вазирликлари ўртасида янги келишув ва ҳамкорлик дастурларини имзолаш масалалари муҳокама қилинди.