август 29, 2018 09:57 Asia/Tashkent
  • Си Цзиньпин ва Дональд Трамп
    Си Цзиньпин ва Дональд Трамп

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ва Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп президент Шавкат Мирзиёевни табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кун.уз “Хитой Халқ Республикаси ҳукумати ва халқи номидан, шахсан ўз номимдан Сизни ва дўст Ўзбекистон халқини Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан самимий табриклаш ва энг эзгу тилакларни билдиришга ижозат бергайсиз.

Дўст Ўзбекистонга тараққиёт ва куч-қудрат, халқингизга бахт-саодат ва фаровонлик тилайман”, - дейилади Си Цзиньпиннинг мактубида.

1 сентябрь айёмида биз шерикликда ўтган йилларимизга миннатдорлик билан назар ташлаймиз ҳамда истиқболда юзага келадиган янги имкониятларни орзиқиб кутамиз. Америка халқи номидан демократик Ўзбекистоннинг барқарор гуллаб-яшнаши йўлида биргаликдаги ишларимизни давом эттирамиз, деб Америка Қўшма Штатларининг бу борадаги самимий тилакларини билдираман”, - деб ёзади Дональд Трамп ўз табригида.

Ёрлиқ