Президент 261 маҳбусни авф этди, улардан 135 нафари тақиқланган ташкилотларга аъзо бўлганлар
август 31, 2018 09:15 Asia/Tashkent
Президент Мирзиёев 30 август куни озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 261 маҳбусни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Фармонга биноан мазкур шахсларқилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлгани ва тузалиш йўлига қатъий ўтгани муносабати билан авф этилган.
Фармонга асосан 215 нафар шахс қамоқдан озод этилади, 46 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.
Афв этилганларнинг 5 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 135 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Ёрлиқ