Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i37386-Ўзбекистон_мустақиллигининг_27_йиллиги
Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги тантаналари «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида ўтказилмоқда.
(last modified 2018-10-15T12:40:25+00:00 )
сентябр 01, 2018 06:23 Asia/Tashkent

Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги тантаналари «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида ўтказилмоқда.

2018 йил 28 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Мазкур дастур 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури билан уйғун ҳолда тайёрланди.

Республика комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказиш мақсадида таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар ва санъаткорлардан иборат маънавий-маърифий тарғибот гуруҳлари ташкил этиш ҳамда уларнинг аниқ режа асосида фаолият олиб боришини таъминлаш белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси ва бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда «Энг улуғ, энг азиз», «Ранглар жилосида — она диёр», «Ватан учун яшайлик!» каби анъанавий кўрик-танловларни юқори даражада ўтказишни таъминлаш белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи матни эълон қилинди

Мустақиллик туфайли биз дунё ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиб, ёруғ келажагимизни ўз қўлимиз билан бунёд этмоқдамиз. Истиқлол йилларида эришган ютуқларимизга таяниб, миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари дадил қадам қўймоқдамиз. Мамлакатимиз тараққиётини янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Ҳаракатлар стратегиясини қабул қилдик. Бу ноёб ҳужжатда белгиланган улуғвор вазифаларни рўёбга чиқаришга қатъий киришганимиз биз учун янги уфқ ва имкониятлар очиб бермоқда. Дунё миқёсида рақобат кескинлашиб бораётган ҳозирги мураккаб даврда мамлакатимизни илм-фан ютуқлари, юқори технологиялар асосида модернизация қилиш ва янгилаш энг муҳим вазифамизга айланмоқда. Ана шундай ўткир талабни чуқур англаган ҳолда, биз 2018 йилни юртимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб эълон қилдик. Бу борада қабул қилинган Давлат дастурида 11 триллион 200 миллиард сўм ва 1 миллиард 300 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги ишларни амалга ошириш кўзда тутилган. Дастур ижросини таъминлаш учун кенг кўламдаги улкан ишлар олиб борилмоқда. Юртимизда фаол инвестиция сиёсати юритилмоқда, замонавий корхоналар барпо этилмоқда, солиқ тизими тубдан ислоҳ қилиниб, тадбиркорлик ва хусусий мулкни ривожлантириш, барча соҳа ва тармоқларда инновация, илм-фан ютуқлари, янгича ва ижодий ёндашувларни жорий этишга алоҳида эътибор берилмоқда. Қишлоқ хўжалигида замонавий, истиқболли тармоқларга асос солиш, кластер тизимини йўлга қўйиш, фермер хўжаликларининг натижадорлигини кучайтириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Ана шундай улкан саъй-ҳаракатларимиз натижасида юртимизда макроиқтисодий барқарорлик таъминланмоқда. 

Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда ўзбекистонликларга самимий табригини йўллади, маош ва стипендияларни ошириб боришга ваъда берди ва эртанги кун режаларига тўхталди

Тошкентдаги "Ўзбекистон" форумлар саройида мамлакат Мустақиллигининг 27 йиллик санаси муносабати билан президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади ва барча юртдошларни самимий табриклади.

Мирзиёев Ўзбекистон Мустақиллик туфайли дунё ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлганини,  Ўзбекистон халқи келажакни ўз қўли билан бунёд этаётганини эътироф этди.

"Истиқлол йилларида эришилган ютуқларга таяниб, миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари дадил қадам қўймоқдамиз", - деди етакчи.

Мамлакат тараққиётини янада юксак босқичга кўтариш мақсадида "Ҳаракатлар стратегияси" қабул қилинганини эслатди ва ушбу ҳужжат мамлакатга "янги уфқ ва имкониятларни очиб бераётганини" қайд этди.

Ўзбекистон макроиқтисодиёти барқарор, деди Мирзиёев

"Дунё миқёсида рақобат кескинлашиб бораётган ҳозирги мураккаб даврда мамлакатимизнинг илм-фан ютуқлари, юқори технологиялар асосида модернизация қилиш ва янгилаш энг муҳим вазифамизга айланмоқда. Ана шундай ўткир талабни чуқур англаган ҳолда, биз 2018-йилни юртимизда "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили", деб эълон қилган эдик. Бу борада қабул қилинган давлат дастурида 11 триллион 200 миллиард сўм ва 1 млрд 300 миллион АҚШ долларига тенг ҳажмдаги ишларни амалга ошириш кўзда тутилган", - деди нутқи давомида президент. 

Ўзбекистон ўз жанговар салоҳиятини ошириб бораверади

Мирзиёевнинг айтишича, бугунги таҳликали замонда, тинч-осойишта, эркин ва обод ҳаётни ҳар томонлама асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш - Ўзбекистоннинг энг асосий вазифасидир.

Ўзбекистон ўз жанговар салоҳиятини ошириб бораверади

Мирзиёевнинг айтишича, бугунги таҳликали замонда, тинч-осойишта, эркин ва обод ҳаётни ҳар томонлама асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш - Ўзбекистоннинг энг асосий вазифасидир.

"Халқ билан мулоқот - бу вақтинчалик кампания эмас"

Мирзиёев халқнинг дарду-ташвишлари билан яшаш - вақтинчалик кампания эмаслигини айтди.

"Халқ билан бевосита мулоқот олиб бориш, унинг дарду-ташвишлари билан яшаш, элни рози қилиш - бу вақтинчалик кампания эмас. Бу халқимизнинг фаровон ҳаётини, юртимиз равнақини таъминлашга қаратилган узоқ муддатли стратегиядир".

Мустақиллик куни муносабати билан бир қатор давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни табриклади

ТОШКЕНТ, 30 авг - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади, деб хабар берди президент матбуот-хизмати.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёевни бошқа бир қатор давлат раҳбарлари ҳам табриклаган. Хусусан, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон , Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон президенти Сооронбой Жээнбеков, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Германия президенти Франк-Вальтер Штаенмаер, ҳиндистон президенти Рам Натҳ Ковинд Шавкат Мирзиёевга табрик йўллаган.

Шунингдек, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Ёқуб

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён

Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли Кучлари Олий бош Қўмондони ўринбосари шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазирининг ўринбосари, ички ишлар вазири сҳайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён

Фаластин Давлати Президенти, Фаластин Озодлик ташкилоти Ижроия қўмитаси раиси Маҳмуд Аббос