ТИВда АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди
(last modified Thu, 13 Sep 2018 04:37:11 GMT )
сентябр 13, 2018 09:37 Asia/Tashkent
  • ТИВда АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди
    ТИВда АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

2018-йил 12-сентябр куни Давлат котибининг иқтисодиёт ва бизнес масалалари бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Брайан МакФитерс билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Суҳбатда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 15—17 май кунлари АҚШга қилган расмий ташрифи ва Президент Дональд Трамп билан ўтказган музокаралари чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва уларни оширишнинг истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.

Учрашувда икки томонлама савдодаги ижобий динамика қайд этилди. 2018 йилнинг 8 ойи давомида ўзаро савдо айланмаси деярли 300 миллион долларини ташкил этди. 2017 йилда эса бу кўрсатгиш 210,2 миллион долларга тенг бўлган эди. Шу билан бирга мазкур соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ошириш учун сезиларли салоҳиятнинг мавжудлиги эътироф этилди ва бунга икки томонда ҳам қизилиш борлиги таъкидланди.

Учрашув давомида Ўзбекистон—Америка кун тартибининг бошқа масалалари, жумладан мамлакатда Америка бизнес ҳафталигини ўтказишга тайёргарликнинг бориши ҳам муҳокама қилинди.

Суҳбатда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.