Ўзбекистон банкларида долларни сотиб олиш курси ошди
(last modified Sun, 23 Sep 2018 13:45:49 GMT )
сентябр 23, 2018 18:45 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон банкларида долларни сотиб олиш курси ошди

Ўзбекистондаги айрим банкларда 1 АҚШ долларининг сотиб олиш курси 8100 сўмдан, сотиш курси эса 8200 сўмдан ошди.

1 АҚШ долларининг сотиш нархи «Туркистонбанк», «Ҳамкорбанк», «Алоқа банк», «Асака банк», «Kapitalbank», «Asia Alliance Bank» ва бошқаларда 8120 сўмдан ошди.

1 АҚШ долларининг сотиш нархи 8180 дан 8200 сўмгача ўзгариб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини 18 сентябрда эълон қилган эди. Унга кўра, 1 АҚШ доллари қарийб 180 сўмга қимматлашиб 8039.00 сўм қилиб белгиланган эди.

Ёрлиқ