Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисидаги қонун маъқулланди
сентябр 27, 2018 14:07 Asia/Tashkent
Олий мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди
Сенаторлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисидаги қонун»ни маъқуллади.
Маълум қилинишича, эндиликда 5 апрель, маъқулланган қонунга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати куни этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 5 апрелида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунни имзолаган эди. Ундан аввалроқ, Сенатнинг XIV ялпи мажлисида сенаторлар «Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини ёқлаб овоз берган.