Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 20та ҳужжат имзоланди
(last modified Mon, 01 Oct 2018 11:24:56 GMT )
октябр 01, 2018 16:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 20та ҳужжат имзоланди
    Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 20та ҳужжат имзоланди

Нью-Деҳлида ўтган олий даражадаги музокаралар якунида имзоланган ҳужжатларни ўзаро алмашиш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг Қўшма баёноти қабул қилинди. 

Ташриф доирасида илмий-техник ҳамкорлик, қишлоқ хўжалиги, туризм, ҳарбий таълим, адлия, соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани, фармацевтика, космосни тинч мақсадларда тадқиқ этиш ва бошқа соҳаларга доир 20та ҳужжат имзоланди.

Шунингдек, Андижон вилояти ва Гужарот штати, Самарқанд шаҳри ва Агра шаҳарлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, Эркин фармацевтика зонасини ташкил этиш тўғрисида битимлар имзоланган.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ҳиндистон билан алоқаларга устувор аҳамият қаратиши, амалий руҳда ўтган музокаралар томонларнинг ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини тасдиқлаганини таъкидлади.

Икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишга келишиб олингани қайд этилди.

Ёрлиқ