Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида янги савдо кенгаши яратилди
Янги Деҳлида имзоланган шартномалардан бири савдо кенгашининг яратилгани эди.
Форс ахборот агентлигининг хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга қилган сафари чоғида иқтисод ва савдо соҳасида барпо этилган музокаралар икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш учун Ҳиндистон саноат конфедерацияси ва Ўзбекистон савдо палатаси ўртасида савдо кенгаши ташкил этилди.
Айтиш жоизки, ушбу сафар чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг Қўшма баёноти қабул қилинди.
Таъкидланишича, ташриф доирасида илмий-техник ҳамкорлик, қишлоқ хўжалиги, туризм, ҳарбий таълим, адлия, соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани, фармацевтика, космосни тинч мақсадларда тадқиқ этиш ва бошқа соҳаларга доир 20та ҳужжат имзоланди.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ҳиндистон билан алоқаларга устувор аҳамият қаратиши, амалий руҳда ўтган музокаралар томонларнинг ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини тасдиқлаганини таъкидлади.