Ўзбекистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди
Қизил-Қия шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг музокаралари бўлиб ўтди
2018 йилнинг 24-30 сентябрь кунлари Қизил-Қия шаҳрида (Қирғизистон) Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг музокаралари бўлиб ўтди.
ТИВ ахборот хизмати хабарига кўра, учрашув доирасида дала текширувларининг якунлари кўриб чиқилди, шунингдек ўзаро чегаранинг қолган участкаларини баён қилиш давом эттирилди.
Музокаралар натижасида Баённома имзоланди.
Учрашув анъанавий дўстлик, яхши қўшничилик ва конструктив мулоқот руҳида бўлиб ўтди, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қирғизистонлик депутат Ўзбекистонга сув сотишни таклиф қилганди.