Ўзбекистон Республикаси ИИВда Интерпол вице-президенти билан учрашув бўлиб ўтди
(last modified Wed, 03 Oct 2018 08:38:36 GMT )
октябр 03, 2018 13:38 Asia/Tashkent
  • Интерпол вице-президенти
    Интерпол вице-президенти

Тошкентда Интерпол вице-президенти - Россия Федерацияси ИИВ Интерпол миллий маркази бюроси бошлиғи полиция генерал-майори Александр Прокопчук ва Россия Федерацияси ИИВнинг Ўзбекистон Республикасидаги вакили полиция полковниги Евгений Федотов иштирокида учрашув ўтказилди.

Кун.уз сайтига кўра, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, уларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармуҳамедов қабул қилди.

Жиноят полицияси халқаро ташкилоти - Интерпол дунёдаги энг йирик халқаро полиция ташкилоти ҳисобланади. Бу ташкилот турли мамлакатлар полиция хизматларининг ҳамкорлигини таъминлайди ва мақсади умумий жиноятчиликка қарши курашиш бўлган давлатларнинг ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда халқаро ҳудудий ташкилотларни қўллаб-қувватлаб, уларга ёрдам беради. 

Ёрлиқ