Молия тизимининг мулозими пора билан қўлга тушди
Жиззах вилоятида назорат тафтиш бошқармаси томонидан ўтказилган текширувлар жараёнида 36 миллион сўмлик камомадни ёпиб бериш эвазига Жиззах вилоят молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.К. фирма раҳбари Х.Х.дан 1200 АҚШ доллари ва 4 миллион сўм пулларни пора сифатида олгани аниқланди.
Сангзор.уз сайтига кўра, бундан ташқари, Ш.К ўз ҳовлисида ҳаммом қураман деб, Х.Хдан 1000 дона шлакоблок, 1 тонна цемент ва 12 дона шифер олган.
Аммо вилоят Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.К, "Дилором-Шахризода” МЧЖнинг камомадини ёпа олмагач, олган пулларининг бир қисми 1,5 млн. сўмни молия бошқармаси архивариуси Э.Г орқали Х.Хга 2018 йил сентябрь ойи бошида қайтараётган вақтида вилоят ДХХ бошқармаси ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда жиноят устида қўлга олинди.