Китоб туманида газ портлаши оқибатида 2 нафар ёш бола ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38437-Китоб_туманида_газ_портлаши_оқибатида_2_нафар_ёш_бола_ҳалок_бўлди
8 октябр куни Китоб тумани, “Истиқлол” МФЙ, Қашқадарё кўчаси, 38-уйнинг ошхонасида газ плитасининг носозлиги сабабли ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди.
(last modified 2018-10-09T06:14:10+00:00 )
октябр 09, 2018 11:14 Asia/Tashkent
  • 2 нафар ёш бола ҳалок бўлди
    2 нафар ёш бола ҳалок бўлди

8 октябр куни Китоб тумани, “Истиқлол” МФЙ, Қашқадарё кўчаси, 38-уйнинг ошхонасида газ плитасининг носозлиги сабабли ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди.

Кун.уз сайтига кўра, чақнаш оқибатида ошхона шифтининг 4 квадрат метр майдони ёнган. Ёнғин оқибатида 2 нафар фуқаро жароҳат олиб, касалхонада вафот этган, бир нафар фуқаро куйиш тан жароҳатлари билан Китоб тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.

Уй эгасининг набиралари 5 ёшли Беллура Хомидова (2013 й.т., танаси 100 фоиз куйган) ва 2 ёшли Фарзона Хомидова (2016 й.т. 100 фоиз куйган) ҳалок бўлган.

Уй эгасининг келини Бахтигул Жамолова (1991 й.т., танасининг 40-45 фоизи куйган) ўрта оғирликда жароҳат олган.