“Ўзбекнефтгаз” Ҳиндистон билан ҳамкорликни йўлга қўйди
(last modified Tue, 09 Oct 2018 12:20:14 GMT )
октябр 09, 2018 17:20 Asia/Tashkent
  • “Ўзбекнефтгаз” Ҳиндистон  билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Ўзбекистон ва Ҳиндистон вакиллари Ҳамкорлик битими ва Махфийлик шартномасини имзолаш борасида қарор қабул қилдилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ҳиндистоннинг йирик нефть-газ корпорацияси ҳисобланмиш ONGCнинг ONGC Videsh Limited шўъба компанияси билан ҳамкорлик битимини имзолади, деб хабар қилди ушбу компания матбуот хизмати.

Нью-Делида ўтказилган кўргазмада “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакили ONGC Videsh Limited компаниясининг геологик қидирув ишлари бўйича директори Судхир Шарма билан музокаралар ўтказди.

Томонлар Ўзбекистон ва хориждаги сармоявий блокларда геологик қидирув ишларини олиб бориш борасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этдилар.

Музокаралар якунида томонлар Ҳамкорлик битими ва Махфийлик шартномасини имзолаш борасида қарор қабул қилдилар.

Мазкур ҳужжатларга кўра, 4 ой мобайнида томонлар Ўзбекистон сармоявий блоклари тўғрисида ахборот алмашиб, уни замонавий дастурий таъминот маҳсулотлари ёрдамида ўрганиб чиқадилар ва ONGC Videsh Limited компанияси тажрибаси билан батафсил танишиб, ҳамкорлик бўйича аниқ таклифларни биргаликда ишлаб чиқадилар.

 

Ёрлиқ