Навоийда Nexia ва юк машинаси тўқнашуви 7 киши ҳаётига зомин бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38503-Навоийда_nexia_ва_юк_машинаси_тўқнашуви_7_киши_ҳаётига_зомин_бўлди
Бугун соат 01:20 атрофида Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 «Қизилтепа—Кармана» йўлининг 188-километрида Nexia машинаси ва юк машинаси тўқнашувида 7 киши ҳалок бўлди.
(last modified 2026-02-21T08:44:49+00:00 )
октябр 10, 2018 13:26 Asia/Tashkent
  • Nexia ва юк машинаси тўқнашуви
    Nexia ва юк машинаси тўқнашуви

Бугун соат 01:20 атрофида Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 «Қизилтепа—Кармана» йўлининг 188-километрида Nexia машинаси ва юк машинаси тўқнашувида 7 киши ҳалок бўлди.

Ўзбекистон ФВВ хабарига кўра, 0 октябрь куни соат 01:20 атрофида Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 «Қизилтепа—Кармана» йўлининг 188-километрида Nexia машинаси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган ШААНXI СХ русумли юк автомобили билан тўқнашди

ЙТҲ оқибатида 7 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлди. Уларнинг барчаси Nexia ҳайдовчиси ва йўловчиларидир.