“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Ислом Каримов ўғлининг даъво аризасига жавоб берди
(last modified Thu, 11 Oct 2018 06:32:19 GMT )
октябр 11, 2018 11:32 Asia/Tashkent
  • “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Ислом Каримов ўғлининг даъво аризасига жавоб берди
    “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Ислом Каримов ўғлининг даъво аризасига жавоб берди

Ислом Каримовнинг ўғли Пётр “Ўзбекистон ҳаво йўллар” МАКнинг Москва шаҳридаги филиалида 13 йил давомида ишлаган. У бўшагандан сўнг авиакомпанияни белгиланган маош пули тўланмаганликда айблади.

Мария Шелудякова. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан Пётр Каримовга бўшагандан сўнг унга ҳисоб-китоб қилиниши ва ҳужжатларни олиб кетиши ҳақида огоҳлантириш хати юборилган. Бу ҳақда Sputnik таҳририятига авиакомпаниянинг матбуот котиби Зумрад Шаджалилова маълум қилди. 

Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримов “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га нисбатан даъво аризаси билан Москванинг Твер судига мурожаат қилган.

Даъво аризаси қуйидагича мазмунда топширилган: "тўланмаган иш ҳақини ундириб беришга оид меҳнат бўйича низолар".

Суд йиғилиши 24 октябрга тайинланган.

Пётр Каримов 2004 йилдан 2017 йил апрель ойигача “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Москва филиали компаниянинг бош вакилининг ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

“Каримов Меҳнат кодексига асосан ўз хоҳишига кўра бўшаган. Биз буйруқларни кўтардик ва бу факт тасдиғини топдик”, - деди Шаджалилова.

Ёрлиқ