Фарғонада ҳомиладор аёл 3-қаватдан ўзини ташлаган
(last modified Thu, 11 Oct 2018 06:39:18 GMT )
октябр 11, 2018 11:39 Asia/Tashkent
  • ҳомиладор аёл
    ҳомиладор аёл

Фарғона вилоятида ҳомиладор аёл эрининг навбатдаги зўравонлигидан қочиб, уйининг 3-қаватдан ўзини ташлади.

Фарғона.ру сайтигакўра,  М.Ш. фуқаро А.А. билан шаръий никоҳ асосида иккинчи хотин бўлиб яшаб келган. Уларнинг муносабатлари давомида аёл доимий равишда эри томонидан калтакланиб, ғайритабиий усулда зўравонлик ишлатилиб, ўлдириш билан қўрқитилиб, ғайриқонуний равишда озодликдан чеклаб келинган, дея қайд этилади ҳуқуқ ҳимоя қўмитасининг пресс-релизида. Аёлга тез ёрдам кўрсатилиб, касалхонага олиб кетилган.

“Фарғона” Хотин-қизлар қўмитасидан сўраб аниқлаштиришича, аёл шу йўл билан бандилик ва зўравонликдан қутилмоқчи бўлган, баъзи маҳаллий ОАВ хабар берганидек, у ўз жонига суиқасд қилмоқчи бўлмаган.

Ёрлиқ