Ўзбекистон – 1956 йилда-фото
(last modified Sun, 14 Oct 2018 12:28:00 GMT )
октябр 14, 2018 17:28 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон – 1956 йилда-фото

Француз олими, тарихчи, Франция Коммунистик партияси аъзоси Жак Дюпакье (Jacques Dupâquier) 1950–70 йилларда СССРда уч марта бўлган, сафарларининг бирида Ўзбекистонга ҳам ташриф буюрган.

Бу 1956 йилда бўлган. Кейинроқ, Франция Ижтимоий фанлар институти директорига берган интервьюсида, Жак Дюпакье ўз сафарини шундай хотирлайди:

“Москвада бир неча кун тургач, Тошкентга – Ўзбекистон пойтахтига учдик. Биз 3200 метрдан баландга кўтарилмайдиган эски, винтли самолётларда учдик ва мен, юрагим ҳапқириб, совет Ўрта Осиёсини соатлаб томоша қилдим. Тошкент – уйлари тупроқдан қурилган катта шаҳар бўлиб, сталинча модага мувофиқ шаҳар ўртасидан ўтган биргина шоҳкўчага эга экан. Айтмоқчи, ўн йилдан кейин буларнинг бари бузилиб кетди (1966 йилдаги зилзила назарда тутилмоқда). Мен шаҳар бўйлаб кўп сайр қилдим, бозорга бордим, у ерда ўралган аёлларни кўрдим, масжидда бўлдим, расмийлар билан учрашдим, уларнинг ҳар бирига руслар ҳамроҳлик қиларди. Биздан ҳам кўра кўпроқ уларни кузатишаётгандек тасаввур уйғонарди менда”.

“Мен “Қўриқ”ни кўрдим – у ҳайбатли, лекин яхши амалга оширилмаган лойиҳа. Ёш комсомолларнинг барчаси даштдаги лагерда жойлашишган. Машиналар ишлайдиан чексиз далалар бор бўлса ҳам, ҳосил жойланадиган омборлар йўқ эди. Дон, Ўрта асрлардаги каби, ўраларда сақланарди. Ёмон об-ҳаво ва кемирувчилардан ҳимоя мутлақо йўқ эди. Шуни кўргач, лойиҳанинг муваффақиятсиз чиққанлиги сабабини тушундим”.

“Далада қандай пахта теришларини кўрдим. Одамлар қўлда пахта терардилар, совет ахборот агентликлари кадрларида намойиш этиладиган машиналар йўқ эди”.

Ёрлиқ