Ўзбекистонлик Ольга Забелинская республика учун биринчи олтин медални қўлга киритди
(last modified Mon, 15 Oct 2018 12:51:22 GMT )
октябр 15, 2018 17:51 Asia/Tashkent
  • Ольга Забелинская
    Ольга Забелинская

Францияда бўлиб ўтаётган профессионал велоспортчилар - «Chrono des Nations» халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская ҳам иштирок этиб,олтин медални қўлга киритди.

Фарғона .ру сайтига кўра, , 26,5 километр масофага ўтказилган пойгада Забелинская барча рақибларини ортда қолдирди ва биринчи бўлиб маррага етиб борди. У 35 дақиқа 54 сония (ўртача тезлик 45 км/соат) натижа билан олтин медалга эга чиқди. Ундан кейинги ўринни 12 сония кеч маррага кириб борган даниялик Эмма Йоргенсен эгаллади. Кучли учликка пешқадамдан 35 сония кеч қолган мезбон спортчи Оудри Кордон-Рагот якун ясади.

Забелинская Chronos des Nationsда тўртинчи бор иштирок этиши ва илк бор мусобақада ғолиб бўлди. Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирнинг аввалги тўртта мусобақасида асли ўзбекистонлик, ҳозирда Россия фуқаролигини олган спортчи Зулфия Забирова (1997, 1998, 1999, 2002 годы) ғолиб бўлган.

38 ёшли Забелинская шу йили Ўзбекистон фуқаролигини олди.

Ёрлиқ