Фарғона шаҳар ҳокими ва Фарғона туман ҳокими ишдан ҳайдалди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38708-Фарғона_шаҳар_ҳокими_ва_Фарғона_туман_ҳокими_ишдан_ҳайдалди
Фарғона шаҳар ҳокими Шавкат Эркабоев шаҳардаги қурилиш ишларида йўл қўйган камчиликлари ҳамда 2018 йилги пахта мавсумидаги сусткашлиги учун ишдан олингани айтилади.
(last modified 2025-12-24T06:07:30+00:00 )
октябр 16, 2018 17:38 Asia/Tashkent
  • Фарғона
    Фарғона

Фарғона шаҳар ҳокими Шавкат Эркабоев шаҳардаги қурилиш ишларида йўл қўйган камчиликлари ҳамда 2018 йилги пахта мавсумидаги сусткашлиги учун ишдан олингани айтилади.

Кун.уз сайтига кўра, Фарғона тумани ҳокими Содиқжон Имомалиевнинг ишдан кетиши ҳам қишлоқ хўжалиги ишларига сусткашлик билан ёндашгани, хусусан, пахта теримига етарли миқдорда теримчи жалб эта олмагани туфайлидир.

Кеча Фарғона вилояти Шуҳрат Ғаниев раҳбарлигида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда икки ҳоким ишдан олинган.

Хабарда айтилишича, Фарғона шаҳрига Равшан Раҳимжонов янги раҳбар (в.б) этиб тайинланган ва Фарғона туманига Илҳом Носиров ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаган.