Андижон банк раҳбарлари катта миқдордаги пулни ўзлаштиришда айбланмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38753-Андижон_банк_раҳбарлари_катта_миқдордаги_пулни_ўзлаштиришда_айбланмоқда
"Миллий банк" Андижон вилоят филиали мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан жиноий тил бириктириб катта миқдордаги пулни ўзлаштирган.
(last modified 2021-06-18T13:14:46+00:00 )
октябр 17, 2018 19:53 Asia/Tashkent
  • Андижон банк раҳбарлари
    Андижон банк раҳбарлари

"Миллий банк" Андижон вилоят филиали мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан жиноий тил бириктириб катта миқдордаги пулни ўзлаштирган.

Миллий банкнинг Андижон вилояти филиали мижозлари ҳисобланган 10 та хўжалик юритувчи субъектларнинг валюта ҳисоб-рақамларида бўлган 759 минг АҚШ долларини уларнинг хабарисиз бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларига ноқонуний ўтказиб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ТИФ "Миллий банк" Андижон вилоят филиали мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.