Ўзбекистон Тожикистонга самосвал етказиб бермоқчи
октябр 18, 2018 16:26 Asia/Tashkent
-
Ўзбекистон Тожикистон
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган МАН самосваллари Тожикистонга экспорт этила бошланади.
Спутник сайтига кўра, “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ Тожикистондаги “Синов механика заводи” ЁАЖ билан компания қиймати 1,4 миллион долларига тенг 14 дона MAN самосвалини етказиб бериш бўйича контракт тузган.
Ушбу автомобиль-самосваллар ортдан тўкиладиган 20 м3 ҳажмли кузовга эга, юк кўтариш қобилияти – 28 тонна, қоя тошлар ва йирик бўлакли материаллардан ташқари, инерт материаллар (тупроқ, шағал, қум, майда тош, асфальт-бетон ва ш.к.) ташишга мўлжалланган.
Ёрлиқ