Jako ширкати Ўзбекистон футбол терма жамоалари учун спорт либосларини етказиб беради
Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар учун сифатли экипировкалар етказиб берувчи бир қатор хориж компаниялари билан музокаралар олиб бориб, якунда Германиянинг машҳур JAKO (ЯКО) компанияси билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришди.
Фарғона.руга кўра, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси Германиянинг Jako ширкати билан барча ёшдаги Ўзбекистон футбол терма жамоалари учун спорт либосларини етказиб бериш тўғрисида шартнома тузди.
Шартнома уч йил муддатга тузилган.
Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти ва Ўзбекистон Олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновга кўра, шу йил Adidas билан тузилган ҳамкорлик тўғрисидаги шартномадан воз кечишга тўғри келди.
Германиялик бу ширкат барча ёшдаги Ўзбекистон футбол терма жамоалари учун спорт либосларини етказиб беради, фақат олимпия терма жамоасига либосларни PRES-JOG етказиб беради.