Ўзбекистон Украина санкцияларига қарши қандай чоралар кўради?
(last modified Thu, 01 Nov 2018 12:31:46 GMT )
ноябр 01, 2018 17:31 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Украина
    Ўзбекистон Украина

Украина томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларга нисбатан антисубсидион текширув ўтказаётганига Ўзбекистон ичкарисида турли хил муносабатлар билдирилмоқда.

 Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеп фракцияси вакили Расул Кушербаевга кўра,  авваломбор Ўзбекистон ва Украинанинг барча ижтимоий ва иқтисодий алоқалари асосида дўстлик ва ўзаро ҳурмат бор. Украина депутатлари томонидан Ўзбекистон автомобилларига нисбатан ўтказилаётган текширувлар Ўзбекистон билан бўлган эркин савдо муносабатларини чеклашга қаратилмаганига умид қиламиз.

Депутат агар Ўзбекистон маҳсулотига нисбатан бирор чеклов киритилса, Ўзбекистон ҳам ана шундай чекловлар киритиши мумкин деб айтди. 

Кушербаев келтирган рақамларга кўра, Украинадан Ўзбекистонга охирги уч йил давомида 642 миллион долларлик маҳсулот импорт қилинганини. Улардан 142 млрд сўмлик божхона тўловлари ундирилиб, 510 млрд сўмлик имтиёзлар берилган. Ўзбекистон эса шу давр мобайнида Украинага атиги 169 миллион долларлик маҳсулот  экспорт қилган.

 

Ёрлиқ