Сурхондарё вилояти прокурори ва ҳоким ўринбосари ишдан олинган
-
Сурхондарё вилояти
8 ноябрь куни, вилоятга Бош вазир Абдулла Арипов ва президент администрацияси бошлиғи Зайнилобиддин Низомиддиновнинг Сурхондарёга ташриф буюрганида бу воқеа рўй бергани айтилади.
Аммо Сурхондарё ҳокимияти Telegram-каналида Сурхондарё вилояти прокурори Ўктам Саидов ва вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари Улуғбек Оҳунов бошқа ишга ўтганлиги сабаб, ўз лавозимини тарк этди деб хабар қилинган .
Фарғона сайтига кўра,
Денов туманининг ҳокими Улуғбек Қосимов вилоят прокурори, ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари этиб собиқ вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг бошлиғи Раҳматулла Ғаффоров тайинланди.
Бош вазир Абдулла Арипов, вилоят ҳокими Баҳодир Пўлатов ва бошқа вазирлик, туман ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган видеоселектор мажлисида мазкур лавозимларга тайинлаш қарори эълон қилинган.
Мажлисда, жумладан Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Аброл Ваҳобов 2018 йили Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотлар суст ўтказилгани, йиғим-терим мавсумига яхши тайёрганлик кўрилмаганини айтиб ўтди.
Таъкидлаш керак, вилоят раҳбарияти собиқ прокурорлардан тайинланган эди. Баҳодир Пўлатов ушбу лавозимига қадар Тошкент вилояти прокурори, унинг ҳозирда собиқ бўлган ўринбосари Оҳунов - Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат хавфсизлигини назорат қилиш бошқармасининг раҳбари бўлиб ишлаганди.