Ўзбекистонда мактабга болаларни қабул қилиш тартиби ўзгарди
(last modified Mon, 12 Nov 2018 11:47:20 GMT )
ноябр 12, 2018 16:47 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда мактабга болаларни қабул қилиш тартиби ўзгарди
    Ўзбекистонда мактабга болаларни қабул қилиш тартиби ўзгарди

2019 йил 1 мартдан давлат умумтаълим муассасаларига болаларни қабул қилиш тартиби ўзгаради

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Халқ таълими вазирлигининг “Ўқувчиларни cинфдан cинфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 13-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўқувчиларни cинфдан cинфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Ўқувчиларни cинфдан cинфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар: 1. Қуйидаги мазмундаги5-1-банд билан тўлдирилади:

“5-1. 2019 йил 1 мартдан бошлаб давлат умумтаълим муассасаларига болаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш тартиби босқичма-босқич жорий этилади”.

2. 14-банддаги “ва яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома” деган сўзлар чиқариб ташланади.

3. 28-банднинг еттинчи хатбошидан “яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома” деган сўзлар чиқариб ташланади.

Қайд этилишича, мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги  ва Давлат тест маркази билан келишилган.