Ўзбекистон прокуратураси ходимлари $34 минг миқдоридаги порадан бош тортган
(last modified Wed, 14 Nov 2018 05:44:27 GMT )
ноябр 14, 2018 10:44 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон прокуратураси
    Ўзбекистон прокуратураси

Жорий йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистон прокуратураси ходимларига жами $28,1 минг ва 49 млн сўм миқдорида пора таклиф қилинган ва бундай воқеага дахлдор 81 та ҳолат қайд этилган.

Статистикага кўра, виждонсиз одамлар кўпроқ Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимларига у ёки бу муаммони “ўзаро ҳал қилиш” учун поралар таклиф қиладилар.

Бош прокуратура видеотасвирида амалдор шахсларга пора таклиф қилинаётганига оид бир нечта мисоллар келтирилган. Масалан, Қаршидаги “Бахтли оила” ресторанида кўпчилик одамларнинг овқатдан заҳарланишидан сўнг ушбу жиноий ишни “босди-босди” қилиш учун тадбиркор прокуратура терговчисига $500 миқдорида пора таклиф қилган пайтида қўлга олинган.

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туман халқ таълим бўлимида 117 млн сўм ($14,2 минг) миқдорида ўғирлик ва камомад аниқланган. Ушбу ишни “ёпиш” учун туман бўлими бош бухгалтери прокуратура ходимига $3000 пора таклиф қилган ва уни бериш пайтида қўлга тушган.

Нукусда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари қариндошига нисбатан қўзғатилган жиноий ишни «юмшатиш” учун $3000 миқдорида пора бермоқчи одамни қўлга туширадилар.

Назорат ташкилоти берган рақамларга кўра, прокуратура ходимига берилаётган поранинг ўртача ҳажми таҳминан $420 иборат. Бу рақам ҳокимлар учун берилаётган поралар олдида “денгиздан томчи” дек туюлади. Масалан, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов ўз кабинетида $400 минг пора олаётганида қўлга тушган. Бундан олдин Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев шаҳарнинг тарихий марказида қурилиш ишларини олиб борилишига руҳсат бериш учун поралар олган ва текширув пайти унинг ишхонасидаги сейфидан 1 миллион АҚШ доллари миқдорида пул маблағи чиққан. Ҳоким бу пуллар ноқонуний қурилишлар учун берилган пора эканини тан олган.