Афғонистон --Ўзбекистон чегараси мустаҳкамми?
Афғонистон чегарасидаги вазият ва Марказий Осиё давлат чегара хизматлари ҳамкорлик қилиш масаласи ҳақида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қўмондони генерал-майор Руслан Мирзаев ўз фикрларини билдирди.
“Бугунги кунда профессионал команда шаклланган, биз юзага келиши мумкин бўлган вазият ва муаммолар ни ҳал қилиш бўйича тегишли тадбирларни амалга оширмоқдамиз. Биз ҳар қандай муаммоли масалаларга тайёрмиз”, - деб таъкидлади Мирзаев.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Марказий Осиё махсус хизматлари мувофиқлашган ҳолда чегара таҳдидларига қарши туриши ва зарур тадбирларни бажариши мумкин.
“Бугунги кунда Марказий Осиё давлатларида таҳдидларга қарши барча ресурсларга эга, ва энг асосийси, курашиш учун иродаси бор” – деб хулоса қилди генерал-майор.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтанинг ўртасида МДҲ давлатлари - Озарбайжон, Армения, Беларус, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон чегара қўшинлари қўмондонларининг Кенгаш йиғилиши ўтказилди.
Ҳарбийлар Ҳамдўстлик, айниқса Афғонистон билан қўшни бўлган давлатлар чегараларида қийин вазият юзага келганлигини таъкидлашди. Ушбу мамлакатда давом этаётган беқарорлик ва террористик гуруҳларнинг фаоллашуви алоҳида ташвишга солмоқда.