Абу-Даби миллий нефт ширкати “Ўзбекнефтегаз”га консультациялар беради
(last modified Sat, 17 Nov 2018 11:51:40 GMT )
ноябр 17, 2018 16:51 Asia/Tashkent
  • Абу-Даби миллий нефт ширкати
    Абу-Даби миллий нефт ширкати

Абу-Даби миллий нефт ширкати (ADNOC) “Ўзбекнефтегаз” компаниясига газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича стратегик консультациялар беради.

Фарғона сайтининг хабар қилишича, тегишли битим Халқаро нефтегаз кўргазмаси ва конференциясида (ADIPEC) имзоланди, дея хабар беради ADNOC матбуот хизмати.

Ҳужжат ADNOC ижрочи директори Умар Сувайн ас-Сувайдий ҳамда “Ўзбекнефтегаз” бошқаруви раиси Баҳром Ашрафхонов тарафидан имзоланди. “Ширкатимиз Абу-Даби нефть ва газ соҳасини ривожлантиришда 47 йиллик тарихга эга ҳамда мавжуд ва янги ресурслардан максимал даражада фойдаланиб келади. Биздаги билим ва тажрибалар “Ўзбекнефтегаз” компаниясининг ўсишига ва мамлакат нефть ва газ ресурсларининг қадрини юксалишига ёрдам беради”, - деди ас-Сувайдий.

Ашрафхонов ўз навбатида ADNOC кўмаги ҳамда разведка ва қазиб чиқариш билан боғлиқ комплекс вазифаларни бажаришдаги синалган тажрибаси ўзбек корхонасига газдан олинадиган даромадларни кўпайтиришга қўл келади, дея умид билдирди.