Тошкентда алдов йўли билан ўз танишидан 80 000 доллар олган шахс ушланди
(last modified Sun, 18 Nov 2018 13:15:44 GMT )
ноябр 18, 2018 18:15 Asia/Tashkent
  • 80 000 доллар
    80 000 доллар

Тошкент шаҳрида ўз танишининг 80 000 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юбор шахс аниқланди.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига кўра, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жорий йилнинг 23 июль куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи Б.Д. Лабзак кўчасида таниши, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи, «Fruits-To‘rtko‘l» МЧЖ иш юритувчиси И.Б.га тадбиркорлик билан шуғулланишини айтиб, алдов йўли билан ундан 80 000 АҚШ долларини олган. 

Б.Д. юқоридаги МЧЖ ҳисоб рақамига тушириб беришни ваъда қилиб, ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида Б.Д. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.