Сирдарё вилояти расмийлари фермерларни қасамёд келтиришга мажбурладилар
ноябр 20, 2018 17:00 Asia/Tashkent
Сирдарё вилоятида маҳаллий расмийлар Боёвут ва Гулистон туманлари фермерларини “ўз аҳтларига шон-шавкатларига содиқлигини ифодалаб, юрт тараққиётига беқиёс ҳисса қўшишни, нопок ишларга қўл урмасликни эзгу ният қилиб, қасамёд қабул қилишга” мажбур қилишган.
Фарғона сайтининг хабар қилишича, тадбирда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг вакиллари иштирок этдилар, дея хабар беради “Сирдарё ҳақиқати”.
Фермерларни вилоят маркази Гулистон шаҳрида, шаҳар ҳокимлиги биноси олдидаги майдонда тўпладилар. Қайд этилишича, шунақанги тадбирлар вилоятнинг турли туманларида бўлиб ўтган. Қасамёднинг тўлиқ матни келтирилмаган.
Ёрлиқ