декабр 04, 2018 10:59 Asia/Tashkent
  • Украина Ўзбекистондан автомобиллар импортига қарши суриштирувни тўхтатди
    Украина Ўзбекистондан автомобиллар импортига қарши суриштирувни тўхтатди

Халқаро савдо бўйича идоралараро комиссия Украинага ўзбек автомобиллари импортига нисбатан аксилсубсидия суриштирувнинг тўхтатилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади UzNews.

«Суриштирув давомида Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси расмий тушунтириш берди: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 августдаги ‘Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, ўзбек ишлаб чиқарувчиларига 2017 йил якунига қадар имтиёзлар тақдим этиб келинган, улар 2018 йилдан бошлаб амал қилмайди», — дейилади вазирлик хабарида.

Шу тариқа Халқаро савдо бўйича бошқармалараро комиссия компенсация чораларини қўллаш зарурати йўқлигини аниқлади, шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобилларни Украинага импорт қилишга нисбатан суриштирувни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинанинг халқаро савдо бўйича идоралараро комиссияси мамлакатга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар импортига нисбатан аксилсубсидия текшируви қўзғатилгани ва ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.

Ёрлиқ