Энди ҳайдовчилар ЙПХ ходимларини фото ва видеога олишлари мумкин
(last modified Wed, 05 Dec 2018 11:37:46 GMT )
декабр 05, 2018 16:37 Asia/Tashkent
  • Энди ҳайдовчилар  ЙПХ  ходимларини фото ва видеога олишлари мумкин

Bа ниҳоят, Ўзбекистонда кўплаб можароларга сабаб бўлаётган ҳолатга аниқлик киритилди – ЙПХ ходимларини суратга олишга рухсат берилди, деб хабар қилмоқда Норма.уз.

“Ўзбекистонда 4 декабрдан бошлаб ЙПХ ходимлари ҳаракатларини фото ва видео суратга олишга расман рухсат берилди. Фақат фото ва видео суратга олиш таъқиқланган жойлар бундан мустасно”, - дейилган хабарда.  

Ундан ташқари, хабарда айтилишига кўра, ҳайдовчилар учун видеога олиш – кўнгилли иш бўлса, ЙПХ ходимлари учун бу - мажбурий амалиётга айланади. 2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб барча ЙПХ ходимлари танага мустаҳкамланадиган мобил камера билан жиҳозланади. Камераси бўлмаган ходимга - ҳужжат тақдим этиш шарт эмас, дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 4 декабрь куни қабул қилинган 975-қарорида  ЙПХ ходимлари фаолиятига доир муҳим ўзгаришлар киритилган. Хусусан, ходимлар фақат белгиланган жойларда хизмат олиб боришлари, уларнинг яшириниши мумкин эмаслиги ҳақида айтиб ўтилган.  

Ёрлиқ