Қорақолпоғистонда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўрсаткичи юқорилигича қолмоқда
(last modified Sat, 08 Dec 2018 05:08:18 GMT )
декабр 08, 2018 10:08 Asia/Tashkent
  • Қорақолпоғистон
    Қорақолпоғистон

Қорақолпоғистонда ўғрилик, товламачилик жиноятлари, йўл-транспорт ҳодисалари, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўрсаткичи юқорилигича қолмоқда

Қорақалпоғистонда жорий йилда содир этилган жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 58 фоизга камайгани билан бир пайтда, ўғрилик, товламачилик жиноятлари, йўл-транспорт ҳодисалари, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўрсаткичи юқорилигича қолмоқда.

ЎзА сайтига кўра, Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикасида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимида олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда бу ҳақда батафсил маълумот берилди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ, Миллий гвардия, Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, вазирликлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган йиғилишда Президентнинг 2018 йил 4 декабрдаги Қорақалпоғистон Республикасида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармойиши талабларини бажариш, олдинда турган вазифалар ижросига эътибор қаратилди.