Чилонзор ҳокимининг уйини ўғри уриб кетди
декабр 12, 2018 10:26 Asia/Tashkent
Номаълум эркаклар Чилонзор ҳокими Сарвар Махаметовнинг уйига ўғирликка тушишди
Газета.уз сайтининг хабар қилишича, 7 декабр куни уч нафар гумонланувчи ҳибсга олинган. Гумондорларнинг бирининг уйидан тинтув вақтида ашёвий далиллар - заргарлик буюмлари ва пуллар топилган.
9 декабр куни гумондорлар қамоққа олинган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169 моддаси "а" пункти (жуда кўп миқдорда ўғирлик/ энг кам иш ҳақининг 500 баравари ва ундан ортиқ) бўйича жиноий иш қўзғатишган.
Сарвар Махаметов Чилонзор ҳокими этиб жорий йилнинг октябр ойида тайинланган.
Ёрлиқ