Чилонзор ҳокимининг уйини ўғри уриб кетди
(last modified Wed, 12 Dec 2018 05:26:36 GMT )
декабр 12, 2018 10:26 Asia/Tashkent
  • Чилонзор ҳокимининг уйини ўғри уриб кетди

Номаълум эркаклар Чилонзор ҳокими Сарвар Махаметовнинг уйига ўғирликка тушишди

Газета.уз сайтининг хабар қилишича, 7 декабр куни уч нафар гумонланувчи ҳибсга олинган. Гумондорларнинг бирининг уйидан тинтув вақтида ашёвий далиллар - заргарлик буюмлари ва пуллар топилган.

9 декабр куни гумондорлар қамоққа олинган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169 моддаси "а" пункти (жуда кўп миқдорда ўғирлик/ энг кам иш ҳақининг 500 баравари ва ундан ортиқ) бўйича жиноий иш қўзғатишган.

Сарвар Махаметов Чилонзор ҳокими этиб жорий йилнинг октябр ойида тайинланган.

 

Ёрлиқ