Ўзбекистонлик велоспортчи аёл халқаро турнирда олдин медални қўлга киритди
(last modified Thu, 20 Dec 2018 11:18:39 GMT )
декабр 20, 2018 16:18 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик велоспортчи аёл халқаро турнирда олдин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик велоспортчи аёл Ольга Забелинская Швейцарияда ўтказилган Халқаро турнирда олтин медалга сазовор бўлди.

Велоспортнинг трек йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Швейцарияда профессионал велоспортчилар ўртасидаги халқаро «Track Cycling Challenge» мусобақасида иштирок этишди. 

турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Ольга Забелинская гуруҳ пойгаларида барча рақибларидан яхши натижа кўрсатди (48 очко) ва биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Лидия Бойлан (46 очко, Ирландия) ва Елена Чеккинига (44 очко, Италия) насиб қилди.

Забелинская кузда Францияда ўтказилган «Chrono des Nations» халқаро мусобақасида иштирок этиб, Ўзбекистон терма жамоасига дастлабки олтин медалини тақдим этганди.

Ёрлиқ