Тошкентда улкан чархпалак фойдаланишга топширилди (видео)
(last modified Sun, 23 Dec 2018 07:19:55 GMT )
декабр 23, 2018 12:19 Asia/Tashkent

Чархпалак ажойиб чироқ ва ўзига хос иллюминация билан безатилган.

“Анҳор-Локомотив” истироҳат боғида Марказий Осиёда энг баланд “Анхор юлдузи”чархпалак фойдаланишга топширилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Аттракционнинг баландлиги 72 метр.

Бир вақтнинг ўзида 272 кишига хизмат кўрсатишга мўлжалланган чархпалакнинг тўла айланиши 12 дақиқани ташкил этади. Унинг ичида 40 та оддий ва 8 та vip кабинкалари бор.

Чархпалак ажойиб чироқ ва ўзига хос иллюминация билан безатилган.

Шу билан бирга, боғ ҳудудида 500 та автомобилга мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳ ҳам қурилди.