декабр 25, 2018 11:03 Asia/Tashkent
  • Тошкент вилояти
    Тошкент вилояти

Тошкент вилояти ФВБ тезкор навбатчисидан олинган кечаги маълумотга кўра, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Белдирсой” МФЙ ҳудудида жойлашган “Белдирсой” спорт мажмуасининг “Дор йўлаги” (канат йўли) ҳудудида 3 нафар фуқаро қор кўчкиси оқибатида қурбон бўлган.

Спутник сайтига кўра, 24 декабрь куни Тошкент вилояти ФВБ тезкор навбатчисидан олинган маълумотига кўра, соат 16:00 ларда Бўстонлиқ тумани “Белдирсой” МФЙ ҳудудида жойлашган “Белдирсой” спорт мажмуасининг “Дор йўлаги” (канат йўли) ҳудудида 3 нафар фуқаро (М.М. 1994 й.т., М.М. 1999 й.т., М.С. 1999 й.т.) сноуборд спорт тури билан шуғилланиш жараёнида, таъқиқланган хавфли ҳудудда ҳаракатланишлари натижасида қор кўчкиси юзага келган, оқибатда улар қор уюмлари остида қолиб вафот этганлар.

Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида фуқароларнинг жасадлари соат 19:05 да қор уюмлари остидан олиб чиқилди.

Содир бўлган ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ёрлиқ