1 январдан жисмоний шахс даромадларига 12 фоизли ставка бўйича солиқ солинади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i41510-1_январдан_жисмоний_шахс_даромадларига_12_фоизли_ставка_бўйича_солиқ_солинади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
(last modified 2018-12-25T11:45:50+00:00 )
декабр 25, 2018 16:45 Asia/Tashkent
  • 1 январдан жисмоний шахс даромадларига 12 фоизли ставка бўйича солиқ солинади
    1 январдан жисмоний шахс даромадларига 12 фоизли ставка бўйича солиқ солинади

Ўзбекистон Республикаси президенти “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 181-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«181-модда. Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқ ставкалари

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахснинг даромадларига, бундан дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлар мустасно, 12 фоизли ставка бўйича солиқ солинади.

Ўзбекистон Республикасининг резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга 5 фоизли ставка бўйича солиқ солинади».