Ўзбекистон Афғонистонга электр етказиб бериш ҳажмини камайтирди
(last modified Thu, 27 Dec 2018 14:02:57 GMT )
декабр 27, 2018 19:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Афғонистонга электр етказиб бериш ҳажмини камайтирди
    Ўзбекистон Афғонистонга электр етказиб бериш ҳажмини камайтирди

Ўзбекистон Афғонистонга етказиб бераётган 300 мВат электр энергиясини 200 мВатга камайтирди. Шундан сўнг, Кобулда электр энергиясининг тақчиллиги юзага келди. Афғонистонга экспорт қиладиган электр энергияси ҳажмини камайтирди

Афғонистон Электр миллий ширкатининг маълум қилишича, Ўзбекистон ўзининг ички эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Афғонистонга экспорт қиладиган электр энергияси ҳажмини камайтирди. Ўзбекистон Афғонистонга етказиб бераётган 300 мВат электр энергиясини 200 мВатга камайтирди. Шундан сўнг, Кобулда электр энергиясининг тақчиллиги юзага келди. 

Ўтган йили, Афғонистон ҳукумати энергияси танқислигидан азият чекаётган йирик шимолий провинциялар аҳолиси учун Ўзбекистондан сотиб олаётган электр энергияси ҳажмини оширган эди.

2010 йилда (ЛEП-220 Ҳайратон-Пули-Хумри-Кобул) лойиҳасининг ишга тушиши билан Афғонистон пойтахтига Ўзбекистон электр токи етказилиши бошланди. Афғонистон электр токини етказиб бериш ҳажми, афғон томонининг имкониятларидан келиб чиқиб 150 мВат дан 300 мВат гача оширилган эди. 

Ёрлиқ