Фарғонада 3 та қопда 14 кг 841 грамм гиёҳванд восита сақлаган фуқаро қўлга олинди
Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида 14 килограмдан ортиқ гиёҳванд моддасини сақлаган фуқаро фош этилди.
Фарғона вилояти Қушқўноқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Т.ни яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилди. Унинг ҳовлисидаги тандирхона тагидан бир дона 3 литр сиғимли шиша банкада ҳамда бир дона полимер пакетга алоҳида қилиб солинган наша гиёҳванд моддалари борлиги аниқланган.
Бундан ташқари А.Т.нинг яшаш хонадони томи остидан 3 дона оқ рангли полиэтилен қопларга алоҳида солинган наша гиёҳванд моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланган.
А.Т.нинг яшаш хонадонидан топилган бир дона шиша банкага солинган наша гиёҳванд моддасининг соф вазни 109 грамм, бир дона полимер пакетга солинган наша гиёхванд моддасининг соф вазни 247 грамм, 1-қопдаги наша гиёҳванд моддасининг соф вазни 7 кг 367 -грамм, 2 қопдаги наша гиёҳванд моддасининг соф вазни 3 кг 373 грамм, 3-қопдаги наша гиёҳванд моддасининг соф вазни 3 кг 745 грамм, жами 14 кг 841 граммни ташкил қилди.
-
Фарғонада уйлардан бирининг томида 2 кг. 624 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақланган
-
Ўзбекистонлик ярим кило гиёҳванд моддани ошқозонида олиб ўтишга уринди