Сурияда ўзбекистонлик жангарилар қўлга тушди
Январ 10, 2019 11:02 Asia/Tashkent
Сурия курдларининг мудофаа отряди бўлган YPG ташкилоти “Ислом давлати” гуруҳининг саккиз нафар аъзоси қўлга олинганини билдирди. Новости агентлигининг 9 январда билдиришича, қўлга олинганлардан икки нафари ўзбекистонлик экани аниқланган.
Бундан ташқари қўлга тушганлар орасида Россия, АҚШ, Германия, Украина, Қозоғистон, Тожикистон фуқаролари бор.
YPG ташкилотининг расмий сайтида қайд этилишича, жангарилар 6-7 январь кунлари Хаджин шаҳрида ўтказилган махсус амалиёт пайтида қўлга олинган.
Суриядаги ўзбек жиҳодчилари иддаосича¸ бу ерда ИШИД таркибида жанг қилган ӯзбекистонликлар сони 3000-4000 нафарни ташкил этган.
Ёрлиқ